Орзудаги уй — ҳар бир киши учун алоҳида, субъектив тушунча. Бироқ дунёда шундай уйлар борки, уларда яшашни кўпчилик орзу қилиши мумкин. «Adme.ru» шундай уйлар фотосуратларини тақдим этди.

Мувозанатли уй, Сербия

Дрина дарёси ўртасида 45 йилдан буён турган ушбу уйда ҳеч ким яшамайди, бироқ чарчаган қайиқчилар, балиқчилар ва сайёҳлар учун ажойиб дам олиш жойи бўлиб хизмат қилади.

Хоббит уяси

Фотограф Саймон Дэйл ўзи учун қурган эко-уй «Узуклар ҳукмдори» фильмидаги хоббитлар яшайдиган жойни эслатиб юборади.

Гумбаз-уй

Стив Эрин ўзининг ушбу орзудаги уйини олти ҳафта ичида 9000 доллар сарфлаб қурган.

Сузувчи уй

Меъмор Дмитр Малсев ушбу уйни франциялик сузувчи уйлар конструктори учун қурган. Унинг асосий устунлиги — ойналардан кўринадиган манзара.

Микроуй

Бу уй жуда кичик ҳажмига қарамай, анча арзон ва қулай, шунингдек, кам жойни эгаллайди.

Эски деразалардан қурилган уй, Виржиния, АҚШ

Бир қараганда бу уй унчалик чиройли кўринмайди, бироқ эски деразалардан тикланган иморатдан кўринадиган манзара ҳамма нарсанинг ўрнини босади. Фотограф Ник Олсон ва дизайнер Лила Хорвиц уни қуриш учун атиги 500 доллар сарфлаган.


Boeing 727 самолётидаги уй, Коста-Рика

1965 йилда ишлаб чиқарилган эски самолёт Сан-Хосе аэропортидан 2000 долларга сотиб олинган ва шинам уйга айлантирилган.

Саёҳатчилар учун уй

Меъмор талаба Хэнк Бутита олган билимларини амалда қўллаш мақсадида диплом иши сифатида эски мактаб автобусини уйга айлантирган. У бу ишга 15 ҳафта вақтини сарфлади, натижада энди унинг ўз уйи бор.

Ўрмончининг уйи, Нидерландия

Ханс Либерг томонидан лойиҳалаштирилган ушбу уй ёпиқ бўлганда ўтин уюмини эслатиб юборади, шу сабабли уни пайқаш осон эмас.

Дарахтлар орасидаги вилла, Япония

Дарахтларни кесиб, бўш жойда уй қуриш ўрнига меъмор Кейсуке Кавагучи дарахтлар орасида хоналар жамланмасини қурди. Хоналар бир-бири билан боғланган бўлиб, уларнинг ҳаммаси қияликда жойлашган.

Тепалик ичидаги уй, Швейцария

Ушбу уй амалда ер остида жойлашганига қарамай, унинг кўплаб деразалари ва ҳовлиси орқали Швейцария Альплари манзараларини томоша қилиш мумкин.

Бунгало, Финляндия

Икки ҳафта ичида қурилган ушбу уйча икки қават ва очиқ ҳавода дам олиш учун ҳовличадан иборат.

Меъмор Робин Фалькнинг сўзларига кўра, уни дам олиш кунларини ўтказиш мақсадида қурган.

Ғордаги уй, Миссури, АҚШ

eBay орқали ҳайратланарли нарсаларни сотиб олиш мумкин. Масалан, Курт Слипер ғор сотиб олиб, уни уйга айлантирган.


Шаршара устидаги уй, Пенсильвания, АҚШ

Ушбу афсонавий уйни 1935 йилда меъмор Фрэнк Ллойд Райт қурган.

Буюртмачилар уйда кўпроқ жой бўлишини истаган, бироқ ҳудуд кичик бўлган. Шунда Райт уйнинг бир қисмини шаршара устида қуришга қарор қилган.

Источник: daryo.uz



    • .


Источник: www.olx.uz

Toshkentdagi yangi qurilgan uylarga talab katta. Yangi uylarni qurishda zamonaviy materiallar va innovatsion texnologiyalardan foydalaniladi. Ularda avtonom isitish tizimidan bo’shlab hududni himoya qilishga qadar hamma narsa o’ylab chiqilgan. Binolarning zamonaviy dizayni, issiq qoplangan old qismi, turar-joy binolarining erkin joylashtirish, yangi kommunikatsiyalar va yangi binolarning ko’plab boshqa afzalliklari poytaxt aholisi va chet ellik mehmonlarni o’ziga jalb qilmoqda.


Agar siz yangi turar-joy kompleksidagi shinam kvartiraning baxtli xaridoriga aylanishni istasangiz, unda biz poytaxtdagi yangi binolar to’g’risidagi ma’lumotlar bazasini yig’dik va qidiruv jarayonini tezkor va ma’lumotli qildik. Qulay yashash yoki investitsiya qilish uchun yangi binoda kvartirani tanlashda sizga qulay filtrlash tizimi yordam beradi. Kartalarda xonalarning soniga qarab xonadonlarning hozirgi narxlari qulay xaritada ko’rsatilgan. Saytda xabar qoldirib, siz qiziqqan barcha ma’lumotlarni “birinchi qo’l” – quruvchi korxonadan olasiz.

Toshkentdagi quruvchi korxonadan kvartira – har doim eng yaxshi narx va yangi turar-joyda uy sotib olishning maksimal xavfsizligidir. Ko’plab qurilish kompaniyalari chegirmalar taklif qilmoqdalar, narxlar 20% dan ko’proq tushiriladigan qiziqarli aksiyalar o’tkazmoqdalar . Uy-joyni kredit, garov evaziga yoki ipoteka asosida qismlarga bo’lib sotib olish mumkin, bunday sotib olish tafsilotlari Blogning foydali maqolalarida keltirilgan.

Bizning saytimiz sahifalarida siz turar-joylarning aksiyalari va narxlari haqida ma’lumot topasiz. Ular orasida foydalanishga topshirilgan va qurilayotgan uylar ham bor. Suratlar va ma’lumotlarga ega katalogni tuman bo’yicha saralab shahar xaritasida ko’rish mumkin.

Veb-saytimizdagi reklama xizmatlaridan foydalangan holda, siz reklama bannerlarini, istalgan toifada, cheksiz xonalarni, shuningdek Blogdagi ma’lumotlarga oid maqolalarni joylashtirishingiz mumkin.

Odam.uz biz haqimizda yozishdi.

Источник: domtut.uz


Categories: Фото

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.